Педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади.
Президент 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 июнга қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан Абдулла Авлоний илмий тадқиқот институти ва ҳудудий марказларда олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади.
Қарорда белгиланишича, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари, институт ҳамда ҳудудий марказларда жорий этиладиган педагогик тайёргарлик модуллари бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади.
Модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, Халқ таълими вазирлигининг гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Модулларни Халқ таълими вазирлигининг гранти асосида ўзлаштирган талабалар олий таълим муассасасини битирганидан сўнг икки йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади.
Модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш