Излаш
RUUZ

Криминал

Зангиотадаги боғчаларнинг бирида “ўлик жон”лар ҳисобига қарийб 1 млрд сўм иш ҳақи ёзилиб, ўзлаштириб юборилган

Мудира ва бошқалар МТМда ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилиб, бюджет маблағларини ўмарган.

741views0replies
0

Иллюстрация

Зангиота туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда МТМда ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилиб, бухгалтерия ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштириб, 983,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган. 
Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда тумандаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган текширувда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МТМ мудираси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
741views0replies
0

Изоҳлар