1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
22 январь, 09:57 410 0

2020 йилда судларда кўрилган жиноий ишларда 800 нафарга яқин шахс оқланган – Олий суд

Олий суд 2020 йилда қўзғатилган жиноят ишлари тугатилиб, оқланган ва реабилитация қилинган шахслар сонини маълум қилди. 

2020 йилда судларда кўрилган жиноий ишларда 800 нафарга яқин шахс оқланган – Олий суд
Фото: Иллюстрация / advokatnews.uz

Олий суд 2020 йилда жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиққан ишлар бўйича ахборот берди. 

Унга кўра, 2020 йилда жами 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган.

Шундан:

– 781 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган;

– судланган шахслар сони 27 999 нафар;

– озодликдан маҳрум қилинганлар 7 110 нафар;

– 1 051 нафар шахс шартли ҳукм қилинган;

– 19 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган.

Судланган шахсларнинг 24 972 нафари эркаклар, 3 027 нафари аёллар, 10 371 нафари ёшлар (шу жумладан 499 нафари вояга етмаганлар) ва 908 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар