Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Қашқадарёда 3-4 киши томонидан беаёв калтаклангани айтилган фуқаро иши Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олингани ҳақида хабар бергандик.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Яккабоғ туманида яшовчи Комил А. туман ИИБга 17 январь куни ҳолат бўйича ариза билан мурожаат қилади.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 15 январь куни соат 10:00 да уни синфдоши Абдихалил Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Гулнора А. телефон орқали ўзларининг “Қурашайх” қишлоғидаги яшаш уйига чақиради.
Мурожаатда Комил А. Абдихалил Қ.нинг яшаш уйи айвонига кирган вақтида уни уриб оёқ ва қўлларини арқон ип билан боғлаб, унинг юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан қасддан уриб, рўзғор капкирини уй ичида ёнган ҳолатдаги темир печда қиздириб, қизиган капкирни Комил А.нинг қорин соҳасига бир неча марта босиб қийнаб куйдиришганлигини, ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Абдихалил Қ. ишлаш мақсадида Россияга кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Гулчехра А. жабрланувчи Комил А. билан ўзаро муносабатда бўлиб келганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Комил А. 15 январь куни шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширган ҳолда, отдан йиқилиб, уни от судраб кетганлигини маълум қилиб, биринчи ёрдамни олиб шифонадан чиқиб кетганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш