Излаш
RUUZ

Криминал

Сергелида 40 ёшли фуқарони дўппослаганлар қўлга олинди

Маст ҳолатда бу ишни қилган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

861views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ 17 январдан 18 январга ўтар кечаси тахминан соат 23.55 ларда 40 ёшли фуқаро дўппослангани ҳақида хабар қилиб, унга тан жароҳати етказган фуқаро ва жанжалдаги қолган иштирокчиларнинг шахси аниқланаётганини маълум қилганди.  
Маълум қилинишича, Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари Сергели тумани 6-кварталда содир бўлган жанжал иштирокчиларининг барчасининг шахси аниқланган.  
18 январь куни тахминан соат 23.50 ларда 26 ёшли Азимжон К. ўзининг бошқарувидаги Cobalt’да танишлари 32 ёшли Завқиддин Х. ва 40 ёшли Зулфиқор Х. билан Сергели тумани 6-кварталдаги автотураргоҳга келган. 
Шу пайт 2 нафар фуқаро – 30 ёшли муқаддам судланган Азиз А. ва 30 ёшли Хуршид Х. маст ҳолатда автомобилнинг йўлини тўсган. Фуқаролар ўртасида бошланган жанжал оқибатида Азиз ва Хуршид автомобилнинг ойналарини синдириб, автомобилга шикаст етказади. 
Шундан сўнг Азиз А. ва Хуршид Х. фуқаролар Зулфиқор Х. ва Завқиддин Х.ларни уриб, уларга тан жароҳати етказишган. 
Ушбу ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Азиз А. ва Хуршид Х.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
861views0replies
0

Изоҳлар