Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада 19 ёшли қиз ва аёл бир ой ушлаб турилгани ва зўрлангани бўйича маълумот берилди

Фарғона вилоят прокуратураси ўрганиш натижаларини эълон қилди.

1598views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида аёл ва қизни уч нафар шахс зўрлик ишлатиб олиб кетиб, бир ой давомида ушлаб турганлиги ва номусига текканлиги, ушбу ҳолатдан сўнг ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўтган йил декабрида туққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 
Фарғона вилоят прокуратураси ўрганиш натижаларини маълум қилди.  
Аниқланишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 2020 йил 22 сентябрь куни Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 2020 йил 25 март куни фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. лар билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб турганлиги, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини билдирган.
Мурожаат бўйича Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Аммо С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилганлиги, олиб кетилганлиги ва асоссиз ушлаб турилганлиги ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган.
Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 2020 йил 12 декабрда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.
Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмади.
1598views0replies
0

Изоҳлар