Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

TikTok’чи ҳаракатланаётган Spark’да хавфли трюкни амалга оширди — видео

Монтаж қилинган мазкур видеода пиёда бир сакраб Spark’га чиқиб олади.

1085views0replies
0

Видеодан кадрлар

TikTok ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеода иккита лавҳа монтаж қилинган бўлиб, уларнинг бирида пиёда йўлда сакраб, иккинчисида ҳаракатланаётган Spark автомобилида пайдо бўлиб қолади.   
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йили 18 январь куни Spark ҳайдовчиси – 25 ёшли Ойбек О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5 моддаси бўйича (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) маъмурий баённома расмийлаштирилди. 
Ҳозирги вақтда видеода иштирок этган пиёданинг шахси аниқланди – унга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. 
“Ҳурматли TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари! Унутманг, янги контент орқасидан қувиб ҳаётингизни хавф остига қўйманг. Мазкур интернет-майдон фойдаланувчилари орасида вояга етмаганлар ҳам бор, улар монтаж қилинганини тушунмасдан нотўғри хулоса чиқаришлари мумкин”, дейилади ИИББ хабарида.
Аввалроқ, қарама-қарши йўналишда автомобилини бошқарган андижонлик TikTok’чи 2 млн 230 минг сўм жаримага тортилганди.
1085views0replies
0

Изоҳлар