Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 175 млн сўмлик “Meropenem” дори воситасини $40 мингга сотаёган шахслар ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирда дори савдосининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди.

1197views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаро Б.И. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиб, харидор З.га хорижда ишлаб чиқарилган COVID-19 инфекциясига чалинган беморларни даволашда қўлланиладиган умумий нархи 175 млн сўм бўлган 3 500 дона “Meropenem” номли дори воситаларини қиммат нархларда баҳолаб, 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Б.И. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1197views0replies
0

Изоҳлар