1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
16 январь, 14:14 900 0

Наманганда ИИБ ходимлари мажбуран олиб кетган фуқаронинг тадбиркор эмаслиги айтилмоқда

У шуниндек, ҳокимлик вакилининг қўлини уриб синдирганликда айбланяпти.

Наманганда ИИБ ходимлари мажбуран олиб кетган фуқаронинг тадбиркор эмаслиги айтилмоқда
Фото: Видеодан кадрлар

15 январь куни ижтимоий тармоқларда “Наманганда тадбиркорнинг қўлини қайириб, тепиб, машинага солишди” сарлавҳали хабар тарқалди. 

Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.   

Маълум қилинишича, ИИБ ходимлари томонидан қўли қайирилиб, мажбуран машинага ўтқазилаётган одам аслида тадбиркор эмас, балки қурилиш ишчиси бўлган. 

Ҳокимлик вакиллари томонидан тадбиркор томонидан қурилаётган объект ноқонуний эканлиги аниқланиб, воқеа жойига қурилишни тўхтатиш учун чиқилган.

Бироқ, қурилиш ишчиси бунга қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарган. Натижада ҳокимлик вакилини уриб, қўлини синдирган. Ишчини тинчлантириш мақсадида ИИБ ходимларини чақиришган. 

Қурилиш ишчиси қаршилик кўрсатишига қарамай машинага солиб олиб кетилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар