Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2020 йилда жисмоний шахслар валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жами $4,6 млрд сотиб олган – Марказий банк

Марказий банк 2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга оид маълумотларни эълон қилди.

1117views0replies
0

UzNews.uz

Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали 2020 йилда сотилган чет эл валютаси миқдори 4,6 млрд АҚШ долларини (2019 йилда $3,8 млрд) ташкил этган.
Бу ҳақда Марказий банкнинг 2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир шарҳида маълум қилинди.  
Шунингдек, сотиб олиш ҳажмлари 4,1 млрд АҚШ долларини (2019 йилда $1,8 млрд) ташкил этди.
Бундан ташқари, халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 6,0 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткич доирасида шаклланди.
1117views0replies
0

Изоҳлар