Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда яна бир нодавлат олий таълим муассасаси ташкил этилади

Университетда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2471views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

“International Standart Education” МЧЖ муассислигида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Имом Ат-Термизий номидаги Денов халқаро университети ташкил этилади.
Бу борада президент қарори лойиҳаси тайёрланиб, муҳокама учун эълон қилинди.
Университет ўз зиммасига ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш вазифасини олади.
Шунингдек, белгиланишича, университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. 
Имом Ат-Термизий номидаги Денов халқаро университетида ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади ва абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Аввалроқ,  2021/2022 ўқув йилидан Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мамлакатда нодавлат олий таълим муассасалари сони 9 тани ташкил қилади.
2471views0replies
0

Изоҳлар