Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдан Сеулга 2 та рейс қўйилди – Uzbekistan Airways

Бунда 2020 йил 5 апрелгача берилган C турдаги виза эгалари уча олмайди.

982views0replies
0

Инчхон халқаро аэропорти

Рейслар жорий йил 28 январь ва 2 февраль кунларига белгиланди. Жанубий Корея томони талаби билан, битта рейсда максимум 165 йўловчи учади.
Йўловчилар учун талаблар қуйидагича:
– Кореяга кириш визаси борлиги (05.04.2020 гача берилган C турдаги визалар бундан мустасно);
– COVID-19'га манфий ПЗР тести натижаси (Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонаси тасдиқлаган бўлиши керак).
Етиб боргач, барча йўловчилар яна ПЗР-тест топшириши ва яшаш жойида ўз-ўзини 14 кунга изоляция қилиши шарт. Ўзини изоляция қилиш жойи бўлмаган йўловчилар ўз ҳисобларидан яшаш даври учун 2,1 миллион вон ($1910) тўлаб махсус давлат карантин муассасаларида ўзини изоляция қилишлари керак.
982views0replies
0

Изоҳлар