Излаш
RUUZ

Криминал

Наманганда 66 ёшли қоровул ўлдириб кетилди — видео

Уни муқаддам судланган 41 ёшли фуқаро ўлдиргани айтилмоқда.

1568views0replies
0

Видеодан кадр

Наманган вилоятининг Поп туманида қотиллик юз берди.
Жорий йил 7 январь куни соат 8:00 ларда Поп тумани "Анҳор" МФЙ ҳудудида жойлашган бино ҳовлисида шу бинода қоровул бўлиб ишлаб келган 66 ёшли эркакнинг қотиллик аломатлари билан жасади топилди.
Вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланган 41 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ниманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
1568views0replies
0

Изоҳлар