Излаш
RUUZ

Криминал

Ҳомиладор она туғилмаган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Тўрт ойлик ҳомиласи бор аёл оғир моддий шароити сабаб фарзандини сотишга уринди.

1042views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Бухоро вилоятида 22 ёшли Мафтуна Р. фуқарога тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 млн сўм эвазига сотишни таклиф қилган.
Аниқланишича, ўтган йилнинг декабрида Мафтуна Р. официант бўлиб ишлаган вақтида мижоз Фозила Э. билан танишиб, унга ҳомиладор эканлигини, тўрт ойлик ҳомиласи борлиги ва моддий жиҳатдан қийналаётганлиги, келгусида туғилажак фарзандини моддий томондан таъминлай олмаслигини, фарзандини сотиш нияти борлигини маълум қилади. Тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 млн сўм эвазига сотишни таклиф қилиб, аванс тариқасида 25 млн сўм сўрайди.
Мазкур ҳолат бўйича Мафтуна Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,135-моддаси 1-қисми (одам савдосига суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.
1042views0replies
0

Изоҳлар