Унга кўра, ҳозирги ҳолатда мамлакатда энергия инқирози юз беришига сабаб бўлган раҳбарлар истеъфоси энг тўғри йўл бўлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев охирги пайтларда энергетика таъминоти соҳасида юзага келган инқирозга ўз муносабатини билдирди.
“Шу кунларда менга сайлов округимдан бўлаётган ҳар 10 та мурожаатдан 9 таси айнан электр ва газ муаммоси тўғрисида бўлмоқда. Мурожаатлар бўйича шаҳар, вилоят, республика мутасаддилари кимни айблашни билмайди, бир-бирига солади! Энг охирги жавоб эса, қаердадир авария бўлган ва яқин кунларда ҳаммаси яхши бўлади, деган ваъда билан чекланилади.
Энергетика вазирлиги эса 30 йилдан бери соҳага инвестиция киритилмаганлиги ҳақида дардини достон қилади. Ундай бўлса, 2020 йил 3-чорак якуни бўйича энергетика соҳасига йўналтирилган давлат ташқи қарзининг 28% ёки 5,1 млрд доллар маблағлар қани? Уларни қандай сарфлашмоқда?
Тўғри, мен бу соҳанинг мутахассиси эмасман, эҳтимол, тушунмасман. Лекин наҳот охирги 4 йил давомида соҳада сезиларли ижобий ўзгариш қилиб бўлмаса? Аҳолининг талаби кундан-кунга ўсиб бормоқда, нима учун йил давомида шунга қараб ҳаракат қилмаймиз? Электрон ҳукумат, онлайн хизматлар, рақамли иқтисодиёт деймиз, лекин энергия бўлмаса булардан нима наф? Қайси ислоҳот эффект беради бу ҳолатда? Бундай ҳолат олдимиздаги сайлов йилида рўй беришини қандай тушуниш мумкин? Ёки бу давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсатига қарши атай уюштирилаётган “саботаж”ми?
Аслида, бу ҳолатга биз депутатлар ҳам қисман айбдормиз, чунки Энергетика вазирлигининг раҳбариятини ўзимиз тасдиқлаб берганмиз. Мамлакатдаги бу ҳолатда энергия инқирози юз беришига сабаб бўлган раҳбарлар истеъфоси энг тўғри йўл бўлади. Аслида демократик давлатларда бундай инқирозлар ортидан раҳбарлар ўз ихтиёри билан истеъфо беради. Лекин бундай қила олиш учун эса, биринчи навбатда, раҳбарда орият бўлиши керак. Бизнинг энергетика соҳа раҳбарларида эса энергетика таъминоти каби орият ҳисси ҳам “инқирозда”, - деб ёзади депутат.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш