Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаш учун $50 млн маблағ ажратади

Иброҳим жамғармаси 2020 йил 20 октябрда АҚШ, Исроил ва БАА иштирокида очилганди.

890views0replies
0

uz.usembassy.gov

Иброҳим жамғармаси тўғрисида АҚШ – Ўзбекистон қўшма баёноти қабул қилинди. Бу ҳақда Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (ХТМК) ва Ўзбекистон Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаши орқали ўзаро шерикчилик алоқалари кенгаймоқда.
Ўзбекистон ажратадиган 50 миллион долларгача бўлган маблағ унинг Иброҳим келишувларига садоқатидан далолат беради ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ва алоқаларни яхшилаш кўпчиликнинг муштарак мақсади эканлигини англатади. Бу эса Ўзбекистон учун ҳам фаровонлик келтиради.
–  Биз Ўзбекистон билан тобора ўсиб бораётган шерикчиликдан фахрланамиз ҳамда унинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлашини умумий мақсадларимизни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам деб биламиз, - деди ХТМК бош ижрочи директори Адам Болер. – Биз Иброҳим жамғармаси фаолияти янада ривожланишига умид билдирамиз ва бошқа мамлакатлар ҳам унда иштирок этишини мамнуният билан қабул қиламиз.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов эса Ўзбекистоннинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаши минтақада қашшоқликни камайтиришига, унумдорлик ва иш билан таъминлашни кучайтиришига ҳамда иқтисодий ўсишда муҳим роль ўйнашига умид билдирмоқда.
Маълумот учун, АҚШ, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ушбу жамғармани 2020 йил 20 октябрда очишган. Бу орқали уч мамлакат минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган хусусий сектор бошчилигида амалга оширилувчи сармоялар ва тараққиёт ташаббуслари учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни кўзлайди. 
Жамғарма Иброҳим келишувларида берилган ваъдани бажаради ҳамда минтақа аҳолиси ҳаётини яхшилайдиган сезиларли лойиҳалар орқали тинчликнинг афзалликларини намойиш этади.
890views0replies
0

Изоҳлар