Излаш
RUUZ

Жамият

Жиззахдаги "қулаган уй" бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга Раматов раҳбарлик қилади

Комиссия бинонинг қулаш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи томонидан шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги кабиларни ўрганиб чиқади.

749views0replies
0

ФВВ

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик кўчасида “Чорвадор-Қоракўл-Барака” МЧЖ томонидан қурилаётган 6 қаватли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди.  
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан мазкур воқеанинг сабабларини ўрганиш мақсадида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия таркибига Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.
Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига, 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.
Ҳукумат комиссияси бугундан ўз ишини бошлаган.
749views0replies
0

Изоҳлар