Излаш
RUUZ

Спорт

Барча мактабларда “Шахмат синфлари” очилади

Шунингдек, республика бўйича 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилади.

1414views0replies
0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Барча мактабларда “Шахмат синфлари” очилади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.  
–  Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25% га етказилади, - дейди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, брифингда турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича “Чарм тўп” Бош вазир кубоги ўтказилиши ҳамда келгуси йилда 916 км “Саломатлик йўлаклари” барпо этилиши таъкидланди.
Бундан ташқари маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилиши ҳақида маълумот берилди.
–  Шунингдек, 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади, - дейди Бош вазир ўринбосари.
1414views0replies
0

Изоҳлар