1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Иқтисодиёт
6 январь, 11:14 770 0

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги иқтисодий ўсишини прогноз қилди

Вазиятнинг салбий ривожланиши хавфи чекловларнинг қатъийлаштирилишига ҳамда уй хўжаликлари ва компаниялар томонидан кескинроқ реакцияларга олиб келиши мумкин.

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги иқтисодий ўсишини прогноз қилди
Фото: Молия вазирлиги

Жаҳон банкининг 2021 йилда Ўзбекистоннинг  жорий йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасининг иқтисодиёти ривожланиш истиқболларини прогноз қилди. Ўзбекистон ЯИМи 2021 йилда 4,3%, 2022 йилда 4,5% бўлиши прогноз қилинган. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси UzNews.uz'га маълум қилди.

"Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари" ҳисоботига мувофиқ, 2021 йилда минтақанинг иқтисодий ўсиши мўтадил бўлиши, ўртача 3,3 фоизни ташкил этиши кутилаётгани, чунки COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг янги ўчоқлари доимий равишда иш фаолиятига тўсқинлик қилаётгани қўшимча қилинган.

Марказий Осиёда бу йил иқтисодий ўсиш 3% гача тикланиши кутилмоқда, бунга хом-ашё нархларининг ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг бироз ошиши сабаб бўлади, бунда субрегионнинг Хитой таклиф этган “Бир макон – бир йўл” ташаббусини амалга оширишда фаоллашиши инобатга олинади.

Жаҳон банки хатарлар сифатида вазият салбий ривожланиши хавфининг яққол устунлиги мавжудлигини кўрсатган. Ташкилот Европа ва Марказий Осиёда COVID-19 билан касалланишнинг кўпайиши чекловларнинг қатъийлаштирилишига ҳамда уй хўжаликлари ва компаниялар томонидан кескинроқ реакцияларга олиб келиши мумкинлигини прогноз қилган.

Ҳисоботга кўра, жаҳон иқтисодиёти эса 2021 йилда 4 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу COVID-19 вакциналаридан фойдаланиш келгуси йил давомида кенг миқёсда давом этиши шароитида амалга ошади.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар