1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Иқтисодиёт
5 январь, 09:33 1023 0

2021-2023 йилларда 7 та компания янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаради

Яқин икки йил ичида UzAuto Motors'га рақобатчи иштирокчилар кўпаяди.

2021-2023 йилларда 7 та компания янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаради
Фото: avtosanoat.uz

Президентнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича қарорига кўра, мамлакатда UzAuto Motors ҳамда яна 7 та компания томонидан турли русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

Қарор билан тасдиқланган 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар манзилли дастурига мувофиқ, қуйидагилар:

–  “Navoi-Motors” ХК (пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар) – 2020-2021 йилларга мўлжалланган Австрия компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 12 млн доллар миқдоридаги лойиҳа;

–  “Манас авто-саноат” МЧЖ (юк машиналари) – 2021 йилда ишга туширилиши кутилаётган Туркия компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 8 млн доллар бўлган лойиҳа;

–  “Namangan Сhangan motors” МЧЖ (енгил автомобиллар) – 2021 йилда ишга туширилиши кутилаётган БАА компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 2 млн доллар бўлган лойиҳа;

–  “ADM Jizzakh” МЧЖ (Lada, Kia, Renault) – 2021-2022 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Корея эксимбанки иштирокидаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 43,3 млн доллар бўлган лойиҳа;

–  “Auto Motors Asia” МЧЖ (кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар) – 2021-2022 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Хитой компаниялари билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 10,5 млн доллар бўлган лойиҳа;

–  “Аббос-Эко Агро” МЧЖ (енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари) – 2021-2023 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Хитой компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 10 млн доллар бўлган лойиҳа;

–  “Hyundai Motor Uz Namangan” МЧЖ (тижорат юк автомобиллари) – Корея компаниялари иштирокидаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 200 млн доллар бўлган лойиҳа.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда UzAuto Motors'нинг хорижий шериклари билан биргаликда хорижий инвестициялар умумий қиймати 177 млн доллар бўлган лойиҳалар доирасида янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиши назарарда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳалар учун жалб қилинаётган хорижий инвестициялар умумий қиймати 462,8 млн доллар миқдорида баҳоланмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар