Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Бунда ҳар бир янги лойиҳанинг 100 млн сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади.

691views0replies
0

UzNews.uz

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан “Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги лойиҳаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланади.
Унга кўра, мазкур низом билан белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш (мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш) янги лойиҳаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби ташаббускорларнинг 2020 йил 10 сентябрдан сўнг амалга оширган тегишли харажатларини қоплашга нисбатан қўлланилади.
Янги ишлаб чиқилган низом лойиҳасига кўра, жамғармадан маблағлар қуйидаги миқдор ва мақсадга ажратилади:
–  озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
–  озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги лойиҳаларининг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда. 
–  озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда. 
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларнинг бир қисмини қоплашда мақсадлар сонидан қатъий назар ҳар бир янги лойиҳа учун 100 млн сўмгача миқдорда амалга оширилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларнинг бир қисмини қоплаш лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, 3 ойдан 1 йилгача фаолият юритгандан сўнг ажратилади.
Маълумот учун, ушбу мақсадлар учун субсидия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
691views0replies
0

Изоҳлар