Излаш
RUUZ

Реклама

Special Olympics Uzbekistan хайрия кечаси

Hilton Tashkent City'да ақлий ривожланишда бузилиши бор болалар ва катталар учун мўлжалланган кўнгиллилар спорт ташкилоти – Special Olympics Uzbekistan'ни қўллаб-қувватлашга бағишланган янги йил хайрия кечаси бўлиб ўтди.

1070views0replies
0

Кеча Spectral Industries компанияси томонидан ташкиллаштирилди, ҳомийлик кўмагини эса Ark Buloq савдо мажмуаси кўрсатди.
Тантанали қисм бошланишидан олдин, меҳмонлар Retro Life жамоасининг мусиқаларидан баҳраманд бўлишди, шунингдек, фотозонага ташриф буюришди. Кеча Hilton Tashkent City томонидан тақдим этилган егулик ва ичимликлар билан хайрия кечки овқати кўринишида ўтди. Кеча бошловчилари эса Нилуфар Сотиболдиева ва Арсен Длянчев бўлди.
Ark Buloq вакили Сардор Мўминов эксперт, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларни битта умумий экспорт платформасида бирлаштирадиган янги авлод савдо мажмуаси лойиҳасининг тақдимотини ўтказди. Меҳмонлар видео лавҳа демонстрациясидан янада батафсил маълумот олишди.
Сардор Мўминов, Ark Buloq вакили:
«Ark Buloq Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ бўлган вақтдан бери мавжуд, ушбу йиллар давомида хайрия фаолияти бўлган ва бу бундан кейин ҳам компаниямизнинг ажралмас ижтимоий жавобгарлиги бўлиб қолади. 2020 йил ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмак бериш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди, биз ва Special Olympics Uzbekistan шундай қийин вақтда муҳтожларни қўллаб-қувватладик.
Бугун Ark Buloq йирик савдо платформасига айланмоқда. Айни вақтда биз халқаро қурилиш савдо мажмуасининг қурилиши устида ишлаяпмиз. У ўзида барча қурилиш материаллари, декор ва интерьер брендларини бирлаштиради. Унинг энг асосий афзаллиги экспорт фаолиятини оптималлаштиришга имкон берадиган рақамлаштира олиши бўлади. Ark Buloq базалари қуйидаги қўшни давлатларда бўлиши режалаштирилмоқда – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон. Биз юкларни маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берамиз. Буларнинг барчаси 3000та иш ўрнини яратишга сабаб бўлади».
Ark Buloq компанияси маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишни, шунингдек, маҳсулотларни бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришни режалаштирмоқда. Савдо мажмуасининг афзаллиги шундаки, дўкон эгалари улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қийинчиликсиз экспорт қилишлари мумкин.
Arк Buloq бозорда 20 йилдан бери мавжуд бўлган ҳамда халқаро ва маҳаллий етказиб беришда катта тажрибага эга бўлган йирик халқаро логистика компаниясига эга.
Special Olympics Uzbekistan вакиллари Лилия Богомолова, Анна Казакова ва Гулнора Саидовалар томонидан тайёрланган видео лавҳа ва тақдимот кечанинг энг таъсирли қисмларидан бири бўлди.
Анна Казакова, Special Olympics Uzbekistan бош котиби:
«Special Olympics – бу бутун дунё бўйлаб ақлий нуқсони бўлган одамлар учун спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш билан шуғулланадиган кўнгиллилардир. Биз ақлий ривожланишида нуқсони бор болалар ва катталар спорт ёрдамида соғликларини мустаҳкамлашини, жисмоний ҳолатини ривожлантиришини, ўзларида ишонч уйғотишларини ва ғалаба қувончини ҳис қилишларини истаймиз. Бизнинг атлетларимиз ҳар тўрт йилда олимпия тизими бўйича мусобақаларда иштирок этади – қишки ва ёзги. 2019 йилдаги ёзги олимпиададан 26 нафар кишидан иборат жамоамиз 30дан ортиқ медалларни олиб келди».
Сабина Мустаева, Шаҳзода, Рашид Холиқов ва Fano гуруҳи ўзларининг ёрқин чиқишлари билан меҳмонларни хурсанд қилишди.
Сабина Мустаева, қўшиқчи:
«Хайрия тадбирида иштирок этиш ва унинг бир қисми бўлиш доимо ёқимли. Бугун севимли қўшиқларимни ижро этдим. Хайрли иш учун кичкина бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Залдаги муҳит хурсанд қилмоқда. Бундай тадбирлар кўпроқ бўлишини истайман, чунки улар меҳр улашади».
Арсен Длянчев, Unique Present асосчиси:
«Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий заиф қатламини ўйлайдиган ва муҳтожларга ёрдам беришга интиладиган компания ва одамларнинг борлиги ёқимли. Меҳмонлар орасида дўстларимни кўрдим, бундай хайрли ишларга уларнинг ҳам алоқаси борлиги мен учун ёқимли. Бугунги кеча бошловчиси бўлиш ҳам жуда ёқимли.
Карантин чекловларидан кейин ҳаёт нормал ҳолатга қайтаётгани ҳамда ишлаш, спорт билан шуғулланиш, ижрочиларимизни тинглаш ва ҳар бир кун учун хурсанд бўла олиш имконияти ҳаммасидан ёқимли».
Реклама ҳуқуқлари асосида
1070views0replies
0

Изоҳлар