Излаш
RUUZ

Коронавирус

“АҚШ президенти мақтаб чиқди” – Алишер Шодмонов “Плаквенил” сотиб олиниши ҳақида

Мазкур дори воситаси бир муддат кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

774views0replies
0

1obl.ru

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятнинг дастлабки кунлари, касалликни даволаш учун дориларни хариб қилиш жараёнлари қандай кечгани ҳақида маълум қилди.
Шодмонов, хусусан, аҳоли орасида бир муддат турли баҳс мунозараларни келтириб чиқарган, савдодаги номи “Плаквенил” бўлган, гидроксихлорохин препарати ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди.
–  ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЗР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди. 
Дунёда самара берадиган дори илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравир, нафақат сотиб олиниб, захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди. Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик, - дейди Алишер Шодмонов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур дори воситаси Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб, уй шароитида даволанаётган беморларга тарқатиладиган дорилар тўпламидан бир марта чиқариб ташланган, аммо кейинчалик қайта протоколларга киритилгани маълум қилинган эди.
774views0replies
0

Изоҳлар