1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
24 декабрь 2020 г. 453 0

Россияда патент олиш учун зарур ҳужжатлар Ўзбекистонда берилиши мумкин

Ўзбекистон делегацияси тиббий маълумотнома берувчи ваколатли марказлар очишни таклиф қилди.

Россияда патент олиш учун зарур ҳужжатлар Ўзбекистонда берилиши мумкин
Фото: РИА Новости / Александр Кряжев

Ўзбекистоннинг мутасадди ташкилотлари вакилларидан иборат делегация Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пандемия вақтида эпидемиологик вазиятга риоя қилган ҳолда фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Россияга ташриф буюрди.  

Ташриф доирасида Россия соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган учрашувда патент олишда талаб этиладиган ОИТС таҳлили, сифилис, флюорография, қон таҳлили, психотроп моддалар таҳлили каби йўналишлар бўйича тиббий маълумотномани Ўзбекистонда олишни жорий этиш юзасидан ваколатли марказлар очишнинг ташкилий масалалари муҳокама этилди.

Айни пайтда ушбу жараёнлар Россияда амалга оширилади. Ушбу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг “Юринвестхолдинг” компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувида Россия ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Россия Федерациясининг 7 та ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари учун касбий малака ва рус тилини ўқитиш дастурини ривожлантириш ҳамда 2021 йилда ушбу курсларга жалб этиладиган фуқаролар қамровини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Аввалроқ, Россияда коронавирус пандемияси туфайли меҳнат мигрантларининг вақтинчалик яшаш муддати 2021 йил 15 июнига қадар узайтирилганди

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар