Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада безатилган Янги йил арчаси ёниб кетди — видео

Вилоят ФВБ Янги йил арчаларини ўзбошимчалик билан ўрнатмасликни сўрамоқда.

1153views0replies
0

Видеодан кадрлар

Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори олдида безатилган янги йил арчаси ёниб кетди.
Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 13:26 да ёнғин юзасида Фарғона шаҳри марказий деҳқон бозори кириш эшиги қаршисида ўрнатилаётган сунъий 4 метрли арча ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 
Ёнғин соат 13:27 да бошланган, 13:31 да тўла ўраб олинган ва 13:33 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида талафот ва фуқароларнинг жабрланиш ҳолатлари қайд этилмади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вилоят аҳолисидан ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларидан тегишли идоралар билан келишмаган ҳолда Янги йил арчаларини ўзбошимчалик билан ўрнатмасликларини сўрамоқда.
Шунингдек, фуқаролар томонидан ўз яшаш ходадонида арчаларини ўрнатишда ва уларни безатишда турли хилдаги электр жиҳозларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги ҳамда электр ускуналарини тузилиши қоидаларига қатъий амал қилиш ҳақида огоҳлантирди.
1153views0replies
0

Изоҳлар