Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади.
Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган.
– Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, боғчалар тарбиячилари эмланади, - дейди Нурмат Атабеков.
Аввалроқ, 2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизгача бўлган қисми эмланиши режалаштирилаётгани маълум қилинганди.