Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хоразмда “паспорт столи” олдида юзлаб одамлар тўпланди — видео

Хоразм вилояти ИИБ ҳолат бўйича изоҳ берди.

1088views0replies
0

Видеодан кадрлар

Бугун, 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг, шу жумладан Хоразм вилоятининг айрим шаҳар ва туманларидаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида одатдагидан кўп сондаги фуқароларнинг йиғилганлиги ва улар навбатга туриш тартибига риоя қилмаётганликлари акс этган фото ва видео хабарлар тарқалди. 
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизматининг мазкур хабарлар юзасидан берган изоҳига кўра, 2021 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари чет давлатга қатъий тартибда хорижга чиқиш паспорти билан чиқишлари мумкинлиги тўғрисида қабул қилинган қарор ўз навбатида хорижга чиқиш паспортини олиш истагида бўлган фуқаролар сонининг кескин ортишига сабаб бўлган.
“2020 йил 21 декабрь душанба куни вилоятдаги барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш мақсадида бўлган кўплаб фуқаролар тўпланган.
Фуқаролар ўзаро навбатга туриш ва карантин тартиб-қоидаларига зид равишда бир жойга тўпланганликлари боис, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тезда электрон навбатлар шакллантирилди ва фуқароларга белгиланган вақтда етиб келишлари тушунтирилиб, тарқатиб юборилди”, дейилади вилоят ИИБ изоҳида.
Шунингдек, Хоразм вилояти ИИБ фуқаролардан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ хавф тўлиқ бартараф этилмаганлиги сабабли бир жойда тўпланмасликларини сўрамоқда.
1088views0replies
0

Изоҳлар