Излаш
RUUZ

Жамият

Энди давлат чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктларида пулли хизматлар кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, мазкур хизматлар белгиланган тартибда фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

560views0replies
0

Давлат Божхона қўмитаси

Ҳукуматнинг жорий йил 17 декабрдаги тегишли қарори билан "Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида"ги низомга қўшимчалар киритилди. 
Унга кўра, эндиликда давлат чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктининг нормал фаолиятига таъсир этмаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ далат мулкини ижарага бериш орқали белгиланган тартибда фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан пулли хизматлар кўрсатилишига йўл қўйилади.
Пуллик хизматлар кўрсатилиши учун автомобиль ўтказиш пунктининг географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пулли хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган майдон, ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.
Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати:
–  Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари;
–  Овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият;
–  Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларнинг чакана савдоси;
–  Йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш;
–  Йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати;
–  Ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш;
–  Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш;
–  Транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта бклаш);
–  Таржимонлик хизмати;
–  Хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкаларини тўлдириб бериш, турли компьютер хизматлари, факс, интернет);
–  Такси чақириш хизмати.   
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар амалда бўлиб келган тартибга кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказиш пунктларида ўтказиш пунктининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият амалга оширилиши ҳамда шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк, чорва моллари, уруғлик, экиш материаллари, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бошқа маҳсулотлари ўтказилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган эди.
560views0replies
0

Изоҳлар