Маълум қилинишича, 2 та масала олиб ташланган шунингдек, 3 та масала қўшимча равишда киритилган.
2020 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида парламент юқори палатасининг ўнинчи ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилиши белгиланган эди.
Сенат Кенгашининг 2020 йил 17 декабрдаги қарорига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси кун тартибига қўшимча равишда қуйидаги масалалар киритилган:
– “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
– “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
– О.А. Усмановни Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала.
Бундан ташқари, кун тартибидан қуйидаги масалалар чиқариб ташланган:
– “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
– “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 декабрь куни бошланган Сенат ялпи мажлисининг биринчи иш кунида Сенат раиси кун тартибига қўйилган масалалар орасида Конституцияга ўзгартириш масаласи қўйилмаганини билдирганди.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш