Излаш
RUUZ

Жамият

Олий таълимда ҳижоб масаласида вазирдан муносабат олинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бир қатор саволларга жавоб берди.

1094views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Тошкент ёшлар форуми-2020” тадбири доирасида ташкил этилган “Ижтимоий соҳа-2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари” мавзусидаги тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам иштирок этди ва бир қатор саволларга жавоб берди.
Жумладан, олий таълимда ҳижобга муносабат масаласида ҳам тўхталиб, бу ОТМларнинг ички тартиб қоидаларига боғлиқлигини таъкидлади.
– Ҳамма олий ўқув юртларида ички тартиб-қоидалар мавжуд. Уларга амал қилиниши керак. Бу фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай, - деди Мажидов.
Шунингдек, талабалар учун турар жойларига оид саволга ҳам жавоб олинди. 
– Олий таълим муассасалари мустақил ривожланиш йўлида ва бу мустақиллик ҳамма томонлама, яъни ҳам академик, ҳам молиявий. Бугунги кунда талабаларнинг 25 фоизи бюджетда, 75 фоизи шартнома асосида ўқишмоқда, яъни моддий базани яратиш ҳам шунга боғлиқ бўлади, - деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шунингдек, коллеж ва техникумларга, иккинчи мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларининг жавоблари чиқишининг чўзилиши сабабларига ҳам тўхталиб, техникумларга қаерда ортиқча талаб бўлса, ўша ерда имтиҳонлар ўтказилгани, танлов кўп бўлмаган жойларда имтиҳонсиз қабул қилинганини айтиб ўтди.
– Имтиҳон олинган жойларда кечикишга сабаб, бу – олийгоҳларга кира олмаганларга ҳам имкон бериш эди. Олийгоҳларга кира олмаганлар ҳам техникумларга топшириш имконига эга бўлишди. Шу сабабдан ҳам имтиҳонлар кеч ўтказилди.  
Шунингдек, соҳани янада ривожлантириш учун қатор режалар қўйилган, фақат уларни амалга ошириш учун вақт керак бўлади, - деди вазир.
1094views0replies
0

Изоҳлар