Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Жаҳон Банки Ўзбекистонга $500 млн доллар ажратди

Ушбу маблағ мамлакатнинг ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилди.

893views0replies
0

The World Bank

Жаҳон Банки Ижрочи директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга $500 млн доллар миқдорида маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Жаҳон банки Матбуот хизмати маълум қилди.  
Ушбу жараённинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларининг шаффоф ва инклюзив шаклда амалга оширилишида кўмаклашиш ҳисобланади.
Бундан аввал Ўзбекистон ҳукуматига коронавирус пандемияси инқирозининг салбий иқтисодий ва ижтимоий таъсирини юмшатишда ва Ўзбекистоннинг 2017-2021 йиллардаги ривожланиш стратегиясини амалга оширишда ёрдам кўрсатилганди.
Жаҳон банки сўнгги бир йил ичида ҳукумат очиқ, рақобатбардош ва инклюзив бозор иқтисодиётга ўтишни тезлаштиришда муҳим ислоҳотларни амалга оширганини олқишлаган.
893views0replies
0

Изоҳлар