Излаш
RUUZ

Коронавирус

ОТМлар талабалари ва ходимлари учун COVID-19’га қарши дори сотиб олади

Бу борада соғлиқни сақлаш вазири ва олий ва ўрта махсус таълим вазири ўртасида қўшма қарор имзоланган.

954views0replies
0

Иллюстрация / Ўзбекистннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

Олий таълим муассасалари ўз талабалари ва ходимлари учун COVID-19 инфекциясига қарши дорилар сотиб олади. Бу ҳақда тегишли қарор соғлиқни сақлаш вазири Алишер Хаджибаев ва олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовлар ўртасида имзоланган. Қўшма қарор нусхаси ЎзА директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиевнинг Telegram каналида эълон қилинди.
Қарорда талабалар ва ОТМ ходимлари профилактика учун гидроксихлорохин ва цинк препаратини қабул қилиши кераклиги, агар коронавирус аниқланган ёки гумон қилинган бўлса, қўшимча дорилар ва тавсиялар асосида муолажаларга амал қилиши лозимлиги таъкидланган.
ОТМлар барча дори воситаларини шартнома асосида “Dori-darmon” АК ва унинг ҳудудий филиалларидан сотиб олади.
Қайд этилишича, дори воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
954views0replies
0

Изоҳлар