Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда жами экспорт ҳажмининг ярмидан кўпини олтин ташкил қилмоқда

Маълум қилинишича, жами экспорт ҳажмининг 54 фоизи олтин ва 3 фоизи табиий газга тўғри келади.

926views0replies
0

123RF

2020 йилнинг 9 ойида жами экспорт ҳажмининг 57 фоизини олтин ва табиий газ экспорти ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкининг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти томонидан тайёрланган махсус нашрда маълум қилинди. 
Шундан 54 фоизи олтин ва 3 фоизи табиий газга тўғри келади. Бунда табиий газ экспортининг умумий ҳажмидан 94 фоиз Хитой, 5 фоиз Тожикистон ва 1 фоиз Қирғизистонга тўғри келган.  
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойида товарлар экспорти умумий ҳажмининг 77 фоизи (номонетар олтинни ҳисобга олмаган ҳолда) олтита мамлакатга, шулардан 19 фоизи Хитой  ва 17 фоизи Россия, 13 фоизи Туркия, 11 фоиздан Қозоғистон ва Қирғизистон ҳамда  6 фоизи Афғонистонга тўғри келади. 
Шу билан бирга, товарлар экспортининг асосий қисми:
–  қимматбаҳо металлар  ва тошлар – 5,9 млрд доллар (2019 йилнинг 9 ойида 4,1 млрд доллар);
–  текстиль  ва текстиль маҳсулотлари – 1,5 млрд доллар (2019 йилнинг 9 ойида 1,5 млрд   доллар);
–  келиб чиқиши ўсимлик бўлган маҳсулотлар – 850,1 млн доллар (2019 йилнинг 9 ойида 1,0 млрд доллар);
–  қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар – 773,9 млн долларни (2019 йилнинг 9 ойида 827,9 млн доллар) ташкил қилган бўлиб, ушбу товарлар гуруҳининг улуши жами товарлар экспорти ҳажмининг 84 фоизини ташкил этади.  (2019 йилнинг 9 ойида 72 фоиз).
926views0replies
0

Изоҳлар