Излаш
RUUZ

Жамият

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ўзгарди

Масалан, энди ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари ДТМ томонидан ўтказилади.

1510views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Эндиликда ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ўқувчилар 5-синфдан (аввал 2-синфдан), мактаб-интернатларга эса 7-синфдан (аввал 5-синфдан) қабул қилинади.
Бу борада “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек, мазкур Низомга киритилган ўзгартишларга кўра,
– ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатлар ҳар йили 1-30 июнь кунлари (аввал 1-30 июль) қабул қилинади;
– ўқувчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар сони 5 тадан 3 тага қисқартирилди;
– ихтисослашган мактабларга саралаш танловлари эндиликда Давлат тест маркази томонидан (аввал мактаб комиссияси) ўтказиладиган бўлди;   
– саралаш натижаларига кўра ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига баллар кетма-кетлиги бўйича (аввал 70 фоиздан юқори бўлса) белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
1510views0replies
0

Изоҳлар