Излаш
RUUZ

Жамият

ИИВ ЙҲХБ кундузи ёқиб юриладиган чироқ бўйича ўз “позиция”сини маълум қилди

2021 йил 1 январдан автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришига оид тартиб кучга киради.

885views0replies
0

Иллюстрация / Zamin.uz

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган автомобилларнинг кундузи чироқ ёқиб юришига оид тартиб борасида “ўз фикр мулоҳазалари”га эга эканлигини маълум қилди.
“Ушбу масала юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ўз фикр мулоҳазалари мавжуд бўлиб, тегишли таклифлар тайёрланган ва ушбу йўналишда чора-тадбирлар белгиланмоқда. 
Ўйлаймизки, белгиланаётган чора-тадбирлар халқ манфаатларига хизмат қилади”, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 январидан куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт.
885views0replies
0

Изоҳлар