Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда чиқинди ва электр энергияси учун тўловларни бирлаштириш режалаштирилмоқда

2021 йил 1 апрелгача мазкур тарифларни бирлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш режа қилинган.

722views0replies
0

maxsustrans.uz

Келгусида Тошкент шаҳри аҳолиси чиқинди ва электр энергияси учун тўловларни бирлаштирган ҳолда тўлашлари мумкин. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошлиғининг ўринбосари Жамшид Исчанов "Ўзбекистон 24"га берган интервьюсида маълум қилди.
–  Дебиторлик қарзини камайтириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига Энергетика вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелгача шаҳардаги маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тарифларни электр энергияси тарифларига қўшиш бўйича таклифларини ишлаб чиқиш топширилди”, - деди Жамшид Исчанов.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори лойиҳаси билан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги нархлар (тарифлар) таклиф қилинганди.
722views0replies
0

Изоҳлар