Бухоро шаҳрининг амалдаги прокурори ўзига нисбатан очилган иш юзасидан президент ва президент Администрацияси раҳбарига видео мурожаат йўллаганди.
Бош прокуратура Бухоро шаҳар прокурори Ж. Фозиловнинг ижтимоий тармоқлардаги баёнотидан сўнг мазкур ҳолат юзасидан айрим маълумотларни ойдинлатди.
Жумладан, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Ж. Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж. Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж. Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат бўйича Ж. Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.
“Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилмоқда.
Маълумот учун, Ж. Фозилов 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали баёнот билан чиққан ва унда Бухоро шаҳридаги янги қурилаётган бозор минглаб тадбиркорларни норози қилиб бузилгани ва қурилиш жараёнидаги жиноятлар ҳақида гапирган. Шунингдек, қурилиш пудратчиси америкалик инвестор дея аталган тадбиркорлар аслида маҳаллий тадбиркор эканлигини айтиб, бу борадаги кирдикорлар ҳақида сўзланган.
Бундан ташқари Бухоро шаҳар прокурори ўзининг баёноти билан Бош прокурорни айблаётганини, бу эса ўзига нисбатан олиб борилаётган хизмат текшируви билан прокуратура органлари шуғуллана олмаслигини билдиришини айтади.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш