Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда эшакни "Спарк"да судраган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ҳайдовчининг содир қилган ҳуқуқбузарлиги Олмазор тумани Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.

1320views0replies
0

Видеодан кадрлар

29 октябрь куни Mehr va oqibat ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида арқон билан эшакни судраб кетаётгани акс этган видео келиб тушганди.
Жамият ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББга мурожаат йўллаганди.   
Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилганда, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Сағбон кўчасида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ф.Ғ. ўз бошқарувидаги "Спарк" автомобилининг орқа томонига арқон билан эшакни боғлаб олганлиги, ҳайвонни судраб ҳаракатланганлиги маълум бўлган.  
Олмазор тумани 7-сонли ИИБ масъуллари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, кўриб чиқиш учун туман Маъмурий судига юборилган.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Олмазор тумани Маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасида келтириб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун фуқаро Ф.Ғ.га нисбатан БҲМнинг 3 баравари (669 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
1320views0replies
0

Изоҳлар