Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бир кечада 6 нафар фуқаро ис газидан ўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари вояга етмаган болалар бўлган.

901views0replies
0

UzNews.uz

Қорақалпоғистонда бир кечада оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон из газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йил 9 декабрь куни соат 17:00ларда Хўжайли тумани ИИБга бу ҳақда маълумот келиб тушган.
Аниқланишича, Хўжайли тумани “Саманкол” ОФЙдаги хонадонларнинг бирида яшовчи Г.Ю. ва А.Р. ҳамда уларнинг фарзандлари 2009 йилда туғилган Х.Э. ва 2013 йилда туғилган Х.А.лар шунингдек, ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган фуқаролар – К.А. ва Х.А.лар уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.  
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Хўжайли тумани прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
901views0replies
0

Изоҳлар