Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда электрон апостиль бериш йўлга қўйилади

Бунинг учун тегишли давлат ташкилотлари томонидан иккита илова яратилади.

1131views0replies
0

Иллюстрация

Адлия вазирлиги томонидан “Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Унга мувофиқ, тўрт ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда “E-App” иловаси ва “E-register” дастурини ишлаб чиқади.
Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишлари йўлга қўйилади.
Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси икки ой муддатда ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлган расмий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо намуналари, муҳр ва штамплар изларининг “E-App” иловасига киритади.
Расмий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар ўзгарган тақдирда, уларнинг имзо намуналари, муҳр ва штамплар изларини “E-App” иловасида доимий равишда янгиланиб борилади.
Агарда қабул қилиш давлати электрон апостиль қўйилган ҳужжатни рад этса, ариза берувчининг мурожаатига кўра апостиль анъанавий тарзда (қоғоз шаклда) қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Апостиль қуйидаги ҳужжатларга қўйилмайди:
-  чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатлар;
-  тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатлар;
-  паспорт, ID-карта, ҳарбий билет.
2018 йилнинг 17 февралидан бошлаб апостиль учун тўлов миқдори 172 240 сўмдан 17 224 сўмга туширилганди.
1131views0replies
0

Изоҳлар