Излаш
RUUZ

Жамият

Судьяларни лавозимига тайинлашдаги имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш имконияти яратилади

Президентнинг судьялар мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олишга оид Фармони қабул қилинди.

830views0replies
0

Иллюстрация / Олий суд

2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.
Бу ҳақда 2020 йил 7 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилди.
Шунингдек, мазкур ҳужжатга кўра, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади.
Судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилади.
Бундан ташқари судьялар Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлигини ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.
Фармон билан Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
830views0replies
0

Изоҳлар