Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“UZB” серияли рақам таққан хизмат машинаси ҳайдовчиси жаримага тортилди — видео

У Тошкент шаҳри кўчаларининг бирида қарама-қарши йўналишда ҳаракатни амалга оширган.

1862views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда "UZB ҳарфли автомашина қоидани бузди. Унга ҳам чора кўрилармикан?" сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлари натижасини маълум қилди.
Унга кўра, ўрганишлар натижасида, жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 13:11ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Хуршид кўчасида Toyota Land Cruiser русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланганлиги атрофдаги фуқаролардан бирининг бошқарувидаги транспорт воситаси видеорегистраторига қайд этилган. 
Фуқаро қоидабузарлик видеосини "eJarima" сайтига юборган. Сайтга келиб тушган видеолавҳа Тошкент шаҳар маъмурий амалиёт масъул ходими томонидан ўрганилган ва қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра БҲМ нинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган.
1862views0replies
0

Изоҳлар