Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 74 мингдан ошди

ССВга кўра мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

1107views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 6 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 053 (+149) нафарга етди.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Наманган  вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 28 нафари Тошкент вилоятида, 105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар 142 тани ташкил қилиб жами 71 315 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2127 нафар бемордан 179 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволдалиги таъкидланган. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 ноябрь ҳолатига касалланганлар сони 72 мингга, 1 декабрда эса 73 мингга етганди.
1107views0replies
0

Изоҳлар