Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари карантин талабларини бузган ҳолда фаолият олиб бораётган масканларга навбатдаги рейдни амалга оширди.
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу туманда жойлашган Luxor тунги клуби соат 23:00 дан кейин фаолият олиб бораётгани аниқланди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканалининг “25 соат” дастурида маълум қилинди.
Мазкур муассасада тунги клубнинг меҳмонлари учун барча хизматлар қайта тикланган, спиртли ичимликлар ва чилим тарқатилгани аниқланган.
“Aёллар стриптизи ҳам мижозларга тақдим қилинаётгани, бу ердаги ярим яланғоч қизларнинг рақс тушаётгани махсус саҳнадан исботини топиб турибди”, — дейилади кўрсатувда.
Ички ишлар ходимлари клуб раҳбариятига йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тушунтириб, кўриладиган чоралар ҳақида огоҳлантириш берган.
Карантин қоидаларини бузган фуқаролар ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш