Коронавирус

Россиянинг COVID-19'га қарши “Cпутник V” вакцинаси Ўзбекистонга етиб келди

Вакцина намуналари керакли синовлар ўтказиш учун тақдим қилинди.

Россиянинг COVID-19'га қарши “Cпутник V” вакцинаси Ўзбекистонга етиб келди
Фото:minpromtorg.gov.ru

Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонга коронавирусга қарши “Cпутник V” вакцинаси намуналарини етказди. Бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
 
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев мазкур юкни қабул қилиб олган.

 

Таъкидланишича, намуналар Ўзбекистон томонига рўйхатдан ўтказишда зарур бўлган синовлар ўтказиш ва мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун тақдим қилинган.

“Спутник V вакцинаси самарадорлиги кўрсаткичи – 95 фоиздан юқори. Улар Россияда 40 минг кўнгилли иштирокида ўтказилган кенг қамровли клиник синовларда аниқланган”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ССВ  “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистонга ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинганини маълум қилганди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ