Спорт

ЎзПФЛ “Нефтчи” - “Турон” учрашуви ҳакамлар бригадасига баҳо берди

ЎзПФЛ мазкур ишда айбдорларни жазолашни сўраб, ишни ЎФАга оширди.

ЎзПФЛ “Нефтчи” - “Турон” учрашуви ҳакамлар бригадасига баҳо берди
Фото:ЎзА

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Нефтчи” - “Турон” учрашуви бўйича баёнот берди.  

 

Қайд этилишича, ўйиндан кейин тез тиббий ёрдам мухлислар ва мезбон футболчилар томонидан калтакланган ҳакамларга ёрдам кўрсатди ҳамда уларнинг ҳолатларини текширувдан ўтказди. Ҳакамлар бригадаси ва умуман учрашувда бевосита иштирок этган шахсларнинг оғир тан жароҳати олиши ҳолати кузатилмаган. 

 

Кеча, 2 декабрь куни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими экспертлари учрашувни ўрганиб чиқди. Унинг бурилиш нуқталари асосан уч вазиятда юз берган:

 

- 14-дақиқада бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Мазкур вазиятга ҳакам анчагина яқин бўлгани унинг ютуғи бўлди ва у ҳақли равишда 11 метрлик жарима зарбаси белгилади;

 

- 45-дақиқада тўп “Турон” футболчисининг қўлига теккандек туюлди, ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳакам жарима белгиламай, тўғри қарор қабул қилган. Сабаби тўп футболчининг тана қисмига теккан;

 

- 90-дақиқада тўп яна бир бор “Турон” футболчисининг қўлига теккандек туюлди. Такрорий лавҳа эса тўп футболчининг кўкрак в елка қисмига текканини кўрсатди, қолаверса, бу ерда ҳимоячининг қўли табиий ҳолатда турганди. Ҳакамнинг бу қарори ҳам тўғри бўлди.

 

Шундан келиб чиқиб, учрашувни яхши бошқариб борган ҳакам 8.3 баллга лойиқ кўрилди.
ЎзПФЛ мазкур ишни тегишли қўмиталарда ўрганиб чиқиш ҳамда айбдорларни жазолашни сўраб, ишни ЎФАга оширди.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда "Нефтчи" футболчиси ҳакамни сакраб тепганди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ