Излаш
RUUZ

Криминал

Ёшларни Сурияга террорчилик ташкилотига жўнатиб келган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди — видео

24 ёшли шахс Мисрда ўқиши давомида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчи ташкилоти ғоялари таъсирига тушиб қолган.

883views0replies
0

ИИВ

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон фуқароларини ёллаб, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафига жўнатиш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О. Хошимов, 2019 йилда Мисрда ўқиши давомида халқаро террорчилик ташкилоти раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб, у ерга юртимиздан диний таълим олиш мақсадида борган ёшлар орасида ўзининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган ҳамда Сурия давлати ҳудудида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг сафига қўшилишга даъват қилиб, уларни юбориш билан шуғулланиб келган.
Ушланган шахснинг уяли телефон аппарати хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.
883views0replies
0

Изоҳлар