Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони ҳақида маълумот берилди

Айни пайтда Ўзбекистонда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда.

987views0replies
0

ТАСС

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида  нишонланади. Шу муносабат билан ССВ Матбуот хизмати мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилди.
ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу ҳақда Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашев маълум қилди.
– Ўзбекистонни ҳам бу хавф четлаб ўтмаган. 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикамизда ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни   ташкил этмоқда, - дейди Марказ директори.  
Қаҳрамон Юлдашевнинг маълум қилишча, Ўзбекистонда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялар ҳисобланади. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади. Лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун эса ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
Шунингдек, пандемия даврида чет элдан келган 261 394 нафар меҳнат мухожирлари ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олинган ва ОИВ аниқланган ҳолатларда диспансер назоратига олинган.
Пандемия шароитида беморларга қулайлик яратиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларга қуруқ сут аралашмалари ойлик эҳтиёжидан келиб чиқиб, 3 ойлик заҳираси билан  тарқатилди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилдаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.
987views0replies
0

Изоҳлар