Излаш
RUUZ

Жамият

Оролбўйи ҳудудларининг 400 минг гектарга яқин ҳудудида ўрмонзор барпо этилади

Президентнинг тегишли қарори билан 2021 йилда Қорақалпоғистон ва вилоятлар ҳудудлари кесимида “яшил қопламалар” барпо этиш ҳажмлари белгиланган.

529views0replies
0

uzbekistan.travel

Оролбўйи ҳудудларининг 400 минг гектарга яқин ҳудудида ўрмонзор барпо этилади. Бу борада Ҳукуматнинг “Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида “Яшил қопламалар” барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Шунингдек, президентнинг тегишли қарори билан ҳудудлар кесимида “яшил қопламалар” барпо этиш ҳажмлари белгиланган.
Бунда жами режалаштирилган 560 минг гектар ер майдонининг 375 минг гектарида ўрмонзор барпо этилади. Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Оролбўйи ҳудудларида 172 минг гектар ҳамда бошқа ҳудудлардаги ўрмон фондининг тоғ, водий ва тўқай ерларида 13 минг гектар майдонга дов-дарахтлар экилади.
Бунда ўрмонзорлар барпо этиш учун зарур бўлган қўшимча ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат ўрмон фондига берилади.
Қуйидагилар “яшил қопламалар” барпо этишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
– Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;
– юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
– Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (БМТ) маблағлари.
– қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
529views0replies
0

Изоҳлар