Излаш
RUUZ

Жамият

“7 йилдан бери иш ҳақини ололмаётган ўзбекистонлик ишчилар” – уларни Россия компанияларидан бири алдаб кетган

Россия компанияларидан бири ўзбекистонлик ишчилардан қарийб 3 млрд сўм қарздор эканлиги маълум бўлди.

818views0replies
0

SignBusiness.ru

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2007-2017 йилларда “Деҳқонобод калий заводи”нинг қурилишида иштирок этган Россия Федерациясининг “ЗУМК-Инжиниринг” компанияси ўша пайтда мазкур қурилишда ишлаган маҳаллий аҳолининг иш ҳақларини тўлиқ бермаганлигини маълум қилди.  
2018 йилда мазкур қарздорликнинг 173 276 680 сўми мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилган.
Вазирликка кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг 205 нафар фуқаролардан иш ҳақи бўйича 2,7 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд.
Мазкур қарздорликни мажбурий ундириш мақсадида Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекторлари, адлия органлари ва фуқароларнинг ўзлари фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишган ва суд томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги қарор қабул қилиб, мажбурий ижро органларига юборган. 
Қайд этилишича, “ЗУМК-Инжиниринг” компанияси банкрот деб топилганлиги сабабли, Ўзбекистон суд қарорларини ижро этиш бўйича жараёнлар ҳозирги кунга қадар давом этмоқда. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқда “Деҳқонобод калий заводи қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар етти йилдан бери маошини ололмаяпти. Аксинча, уларни “формалилар” қўрқитяпти” мазмунидаги маълумот тарқалган эди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолатни ўрганиб, “ушбу иш ҳақидан мавжуд қарздорликни “Деҳқонобод калий заводи” АЖга алоқаси йўқлиги”ни маълум қилмоқда.
“Ҳозирги кунда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ томонидан ходимларнинг иш ҳақидан қарздорлиги мавжуд эмас”, дейилади вазирлик муносабатида.
818views0replies
0

Изоҳлар